Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида кеча отишма бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, бир киши вафот этган ва беш киши яраланган.
Қирғизистон томонининг маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 17:00да (Тошкент вақти билан 16:00) Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан. Бишкек томони берган баёнотга кўра жанжалга Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолиси томонидан байроқ ўрнатишга бўлган ҳаракат сабаб бўлган.
Байроқ ўрнатилишига қирғизлар истиқомат қиладиган Аксай қишлоғи аҳолиси қаршилик қилган. Аввалига даҳанаки жанг бошланади, сўнгра томонлардан бири ўқотар қурол ишлатади. Ўқ фуқаролар томонидан, ов қуролидан отилган.
Дастлабки маълумотларга кўра беш киши яралангани айтилган эди. Кейинчалик яраланганлар сони ўнлаб экани айтилди. Орадан кўп ўтмай отишма рўй берган жойга Қирғизистон чегара қўшинлари аскарлари етиб келган ва икки давлат вакиллари жанжал кучайиб кетмаслиги учун иш бошлаган.
Тожикистон томони берган баёнотга кўра жанжал бошланишига тожиклар байроқ ўрнатмоқчи бўлгани эмас, балки қирғизлар Ворух қишлоғи ҳудудида «Аксай» ёзувини ўрнатмоқчи бўлгани сабаб бўлган. Тожикистоннинг Исфара тумани ҳокимлиги томонидан хабар қилинишича, отишма туфайли 1 киши вафот этган ва беш киши яраланган. Вафот этган шахс Ворух қишлоғида истиқомат қилган Жалол Кароев экани айтилмоқда.
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида келишмовчиликлар аввал ҳам бўлган. Асосий сабаб эса чегара аниқ ўрнатилмаган ҳудудлар ҳамон мавжудлигидир. Баъзан ҳатто чегарачилар ўртасида ҳам келишмовчиликлар бўлиб туради.
Тасодифий хабарлар
Бу йилги Ашуро куни 29 августга тўғри келади
Давлатободда коррупцион ҳолатларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда
Таълим ва фан вазирлигининг веб-сайти “взлом” бўлди
Тожикистон билан чегарада 4000 га яқин ИШИД жангарилари тўпланган – КХШТ
Хайрулло Бозоров Наманганнинг тадбиркорларига, ёшлари ва нуронийларига, журналистларига, шифокор ва ўқитувчиларига, қурувчиларига, вилоятнинг бутун халқига миннатдорлик билдирди