Бироқ компания бу ҳақида расмий маълумот бермоқчи эмас.
Ушбу ижтимоий тармоқ охирги марта 2018 йилда фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилган эди. Ўша вақт фаол фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошганди.
“vc.ru"нинг ёзишича, Meta' ходимлари CNBC га Instagram'нинг фаол фойдаланувчилари сони 2 млрд га етганлиги ҳақида маълумот берган. Instagram'ди ушбу кўрсаткичга 2021 йил октябрь ойида Facebook' номини Meta' деб ўзгартиришдан бир ҳафта олдин эришилган.
Instagram' сўнгги 2018 йил июнида берилган кўрсаткичлардан сўнг фаол фойдаланувчилар сонини ошкор этмаяпти. Нашр буни Meta'ни одамларга ҳаддан ташқари таъсир қилишда айблаган расмийларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, деб баҳолайди.
Маълумот учун, 2021 йил сентябрида WSJ Instagram' алгоритмлари ва бошқа Meta' лойиҳалари иши бўйича текширувни эълон қилди. Маълумотларга кўра, бир гуруҳ тадқиқотчилар уч йил давомида ижтимоий тармоқ психикага қандай таъсир қилишини ўрганган. Шундан сўнг АҚШ сенаторлари Instagram'нинг ўсмирларга таъсири бўйича текширув ўтказилишини эълон қилди.
Тасодифий хабарлар
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Aмерикалик журналистларга CОVID-19'нинг келиб чиқишини текшириш тақиқланди
Экспорт қилувчиларга 50 фоизгача компенсация берилади – Президент фармони
Футбол. Ўзбекистон олимпия жамоаси Хитойни мағлубиятга учратди
Ёшларни ишли қилиш бўйича ҳукумат қарори чиқди