Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди. Бу ҳақда кеча, 30 июнь куни Марказий банк кредит ташкилотларига мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, Марказий банкка келаётган мурожаатларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига давлат томонидан ажратилаётган нафақа ва моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг банк карталарига тушгандан сўнг, кредит ташкилотлари томонидан кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олиниши ҳолатлари кузатилмоқда.
Аҳолининг заиф қатламига тўланадиган ижтимоий нафақалар – кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, ногиронлиги бўлган шахсларга нафақалар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ва шу каби бошқа моддий ёрдам пуллари давлат томонидан бериладиган ижтимоий ҳимоя маблағлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасига мувофиқ, давлат меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасида шартномага истеъмолчиларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқларини камситадиган, шунингдек уларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва афзалликларни бермаслик тақиқланиши белгилаб қўйилган.
Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди.
Шу муносабат билан, барча кредит ташкилотлари:
- ички тартиблар ва автоматик ундирув тизимларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни акцептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаш;
- бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиши ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриши лозим.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 23 даражагача исийди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда мактаблар янги ўқув йилида очиладими?
Ҳожатхонада қизларни яширинча пойлаган ўзбекистонлик ушланди
ўрдак овига чиққан фуқаро пневматик милтиқдан 20 яшар қизни отиб қўйди