Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги делегацияда Самарқандда фаолият кўрсатаётган “Кумуш тола” корхонаси раҳбари Марям Ниёзова ҳам қатнашди.
Ўзбек ипак матолари, тайёр текстиль маҳсулотлари, тўқимачилик матолари, болалар кийимлар ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Савдо-саноат палатаси бошчилигидаги делегация Дубай шаҳрида жойлашган “Dubai Textile city” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди.
Мазкур учрашувларда Каттақўрғон туманида фаолият кўрсатаётган “Кумуш тола” корхонаси раҳабари Марям Ниёзова ипакли матолар, ипакли кўрпалар ва тайёр гиламчалари билан қатнашмоқда. “Кумуш тола”нинг ипакли тайёр маҳсулотларига иштирокчилар катта қизиқиш билдирди.
Ташриф давомида Дубай шаҳрида текстиль соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан B2B учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур учрашувлар Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, B2B учрашувларда икки мамлакатдан жами 90 га яқин тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Тасодифий хабарлар
2020 йилда аукцион орқали сотилган авторақамлар суммаси аниқ бўлди
Эрон Ҳормузни “кемалар қабристони”га айлантириш билан таҳдид қилди
Ўзбекистонда террорчи ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ушланди
Ўзбекистонда журналистларга қарши “ов” бошландими?
МИБ номидан фейк хабарлар юборилмоқда