Тожикистоннинг Душанбе шаҳар шифохоналаридан бирида бирваракайига 4 нафар бемор пневмониядан вафот этди. Бу ҳақда Хабардор ёзди.
Ушбу хабарни шифохона бош врачи Хуршед Рустамзодадан тасдиқлатиб олган “Aзия-Плюс” унинг “афсуски, бугун шифохонамизда энг катта ёшлиси 60 ёш бўлган 4 нафар эркак киши пневмониядан вафот этди” деган сўзларини ҳам келтирмоқда.
Унинг сўзларига кўра, тўртала беморда ҳам коронавирусга топширилган таҳлил натижалари салбий чиққан. Айни вақтда бу шифохонада юздан ортиқ бемор пневмония ташхиси билан даволанмоқда.
“Улардан уч нафари оғир аҳволда”, дейди шифохона бош врачи.
Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Шодихон Жамшед коронавирус профилактикасига бағишланган йиғилишда сўнгги кунларда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити нафас йўллари касалликларини, жумладан пневмония касаллигини урчитиб юборганлигини айтган.
Республика тиббий статистика ва мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили пневмония билан касалланганлар сони 12 802 нафарни ташкил қилган. Маълумотда қайд этилган ўлимлар сони бўйича аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Тожикистоннинг Суғд вилояти Жаббор Расулов туманида яшовчи фуқаролардан бири – карантинда сақлаб келинган Ҳожимуҳаммад Тошевнинг аҳволи 10-апрелда ёмонлашган ва 11-апрелга ўтар кечаси вафот этган.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Буюк Британия Алишер Усмоновга санкция жорий қилди
Microsoft Windows’нинг янги дизайни намойиш этилди
«Самарқанд йўлида Фура юк машинасида ёнғин чиқди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ФВВнинг муносабати
Наманганда 116 ёшли момо овоз берди
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади