Ҳукуматнинг 11 ноябрь кунги тегишли қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга оид амалдаги тартибга ўзгариш киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб видеорегистраторлар билан бирга видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.
Фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкин, дейилган хабарда.
Manba: Kun.Uz
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг яна 10 та ҳудудида коронавирус юқтирганлар аниқланди
Намангандан Сирдарёга кўмак карвони юборилди (фото+видео)
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик аёл туфайли 150 киши изоляцияга олинди. Уларнинг тўққиз нафари аёлнинг оила аъзолари
Наврўз байрамини 10 кун нишонлаш таклиф этилмоқда
2021 йил дунёда миллиардер сони яна 400 тага кўпайди