16 декабрь куни Россиянинг Ленинград вилояти Тосненский тумани Федоровское қишлоғида жойлашган саноат зонасида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ойлик маошларини ололмаётганидан шикоят қилиб, тўполон кўтарди, деб ёзади «Fontanka.ru».
Ишчилар «Ижа Асталди-Иж Ичташ» турк-италян компанияси ишлаб чиқариш майдонида иш ташлаган.
Қайд этилишича, ушбу компания Москва—Петербург М11 трассасининг катта қисмини қурган. Ушбу трассадаги ҳаракатни 27 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин очиб берган.
Полициячилар 120 га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ички ишлар бўлимига олиб кетган. Улардан 40 нафарида Россияда бўлиш қоидалари бузилгани қайд этилди.
Қайд этилишича, компания 16 декабрь куни 17 миллион рубл (1780 доллар) дан ортиқроқ иш ҳақини тўлаб берган. Яна 44 миллион рубл (4600 доллар) қарз қолган, ушбу сумма эса ой охиригача тўлаб берилиши айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Одил Аҳмедов ўзи ҳақида китоб ёзди
Кремль Россия-Украина музокаралари боришини баҳолади
Наманганда эшак гўшти сотилгани айтилмоқда. ИИБ изоҳ берди
Оҳангаронда ЙТҲ натижасида келиб чиққан йирик ёнғин тафсилоти маълум бўлди
Наманганда аёл 4 ёшли фарзандини ўзига боғлаб тунда дарёга ташлади