Тошкент вилоятида ўқотар қуролни ноқунуний равишда сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 13 сентябрь куни Чирчиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ 1-минтақавий марказ ППХ ва ЙПХ ходимлари томонидан шаҳарда жойлашган «металл қабул қилиш шохобчаси»да ишловчи, 1995 йилда туғилган Б.А. ўқ отар қуролни топиб олиб (ўз вақтида ИИО хабар бермаган), ноқонуний равишда сақлаб юрганлиги аниқланган.
Қурол эски ғишт уюмлари орасидан топилган ва холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ўтказилган судга оид баллистик экспертизанинг хулосасига кўра, «Мазкур қурол – 1943 йилда завод усулида тайёрланиб, 7.62 мм ўқ отиш учун мўлжалланган ТТ (Тулский Токарева) пистолети эканлиги ҳамда нарезли жанговар қуроллар туркумига кириши» аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда икки нафар 2019 йилда туғилган чақалоқ коронавирусдан тузалди
Баҳо ололмаган талабалар пул тўлайди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Germaniyada insonlarni “kelajakda tiriltirish” uchun muzlatish yo‘lga qo‘yildi
Янги йил байрамини нишонлаш бўйича тартиб эълон қилинди