Расмий Киев Украинадаги вазият кескинлашган тақдирда Туркиядан Россия кемалари учун Босфор ва Дарданел бўғозларини ёпишни сўради. Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Бондар маълум қилган.
Василий Бондарнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Киев учун “катта хавф” туғдирмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, Украина “томонлар ўртасида маслаҳатлашув усулларидан тортиб, минтақадаги хавфсизлик таҳдидларига жавоб беришнинг умумий механизмини яратишгача бўлган қатор ташаббусларни” таклиф қилган.
Бундан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТО давлатлари етакчилари Украина-Россия муносабатларидаги инқирозни юмшатиш учун жиддий чоралар кўрмаганини айтганди.
Тасодифий хабарлар
2022 йилга мўлжалланган 420 ўрин стипендиялар квотасига кимлар эга чиқади?
Хавотирли кўрсаткич: Ўзбекистонда бир кунда қарийб 750 киши коронавирусга чалинди
Наманганлик йигит телефон пулини бермаслик учун тенгдошини ўлдириб, чиқиндилар орасига кўмиб юборди
Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади
Евроиттифоқ исроилликларга қарши санкцияларни маъқуллади