Гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи шахслар ўзаро келиша олмай, танишини ўлдириб ёқиб юборган.

Гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи шахслар ўзаро келиша олмай, танишини ўлдириб ёқиб юборган.

2021 йил 28 декабрь куни Ғаллаорол туманидаги Найман қишлоғида яшовчи фуқаролардан бири ҳудуддаги фермер хўжалиги дала майдонидаги зовур ичида ёниб кетган "Spark" машинасини кўриб қолган.

Фуқаро бу ҳақда Ички ишлар органларига хабар берган. Шундан сўнг, воқеа жойига вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимларидан иборат тезкор гуруҳ зудлик билан етиб борган. Машина кўздан кечирилганда унинг ичидан куйиб кетган жасад топилган. ИИО ходимлари томонидан ҳудудга туташ йўллардаги кузатув камералар орқали тасвирлар ўрганилган.

"Spark" кузовидаги рақамлар орқали автоулов эгасининг шахсига ойдинлик киритилган. Марҳум Самарқанд шаҳар "Зарафшон" маҳалласида яшовчи шахс экани маълум бўлади.

ИИБ ходимлари машина эгасининг уйига бориб, унинг яқинларидан кўрсатма олганда, улар йигитнинг бир кун аввал уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмагани маълум бўлган.  Марҳум билан сўнги мартда алоқада бўлган шахсларни суриштириш жараёнида жиноятга ойдинлик киритилди. Аниқланишича, марҳум гиёҳванд бўлган ва муқаддам жиноятга қўл ургани учун судланган.

Уни Жомбой тумани “Бешсаид” МФЙда яшовчи уч нафар шахс гиёҳванд моддалар билан таъминлаб турган. Йигитнинг қарзи 2000 АҚШ долларига етгач, бешсаидликлар қарз узулмагунча гиёҳванд модда бермасликларини айтишган. Йигит уларни айбини ИИБ айтиб бериши айтгач, улар йигитдан шу йўл билан қутилишади.

27 декабрь куни кечаси йигит "Spark"да йигитлардан гиёҳванд модда сотиб олиш учун боради. Уларга 5 миллион беради. Таъминотчиларнинг "йўқ" деган жавобига йигит яна ИИБ хабар қилишини айтиб, дўқ-пўписа қилади. Шунга уч эркакдан бири болға билан унга жароҳат етказади. Яна бири теша билан уради. Йигит кетма-кет берилган зарбалардан қочишга уринади. Кутилмаганда сувли зовурга йиқилиб жон беради. Жиноятчилар жасадни Найман қишлоғидаги дала бўйида жойлашган зовур бўйига олиб боришади ва машинанинг олд ўриндиғига ўтқазиб, уни зовурга қулатишади. 10 литр бензин сепиб, жасадни машинага қўшиб, ёқиб юборишган.

×