АҚШ Исроилдан янги йил олдидан Ғазодаги урушни якунлашни талаб қилди

АҚШ Исроилдан янги йил олдидан Ғазодаги урушни якунлашни талаб қилди

Қўшма Штатлар Исроилга Ғазо секторидаги юриши янги йил бошланишидан олдин якунланиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Британиянинг "The Economist" журнали номи ошкор этилмаган бир қанча манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен яқинда Исроилга ташрифи чоғида ҳам суҳбатдошларига худди шундай хабарни етказган.

Шунингдек, журнал АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Исроилдан Фаластин тинч аҳоли, айниқса Ғазо сектори жанубидаги азоб-уқубатларни камайтириш учун кўпроқ ҳаракат қилишни талаб қилаётгани ҳақида хабар беради.

"The Economist" нашрининг қайд этишича, Америка расмийлари оммавий баёнотларида яҳудий давлати ҲАМАС ҳаракати позицияларига қарши ҳужумни якунлаши учун ҳеч қандай муддат кўрсатмайди.

Шу билан бирга, журнал Исроил армиясининг муваффақиятга эришиш эҳтимолини паст деб баҳолайди.

Мақолада таъкидланганидек, агар Қўшма Штатлар келгуси йил бошида Ғазо секторини бомбардимон қилишни тўхтатишни талаб қилса, Исроил армияси катта эҳтимол билан камроқ шиддат билан бўлсада, ҳарбий кампаниясини давом эттиради.

"Бундай вазиятда ҲАМАС Ғазо секторининг бир қисмини назорат қилишда давом этади, Исроил эса ўзининг асосий мақсади – 7 октябрдаги ҳужум ташкилотчиларини йўқ қилишга эриша олмайди", дейилади хабарда.


Теглар:
×