Ўзбекистонда Ички ишлар вазирлиги деярли барча маҳаллий бўлинмаларини электр токи уриш мосламалари (ЭШУ) билан жиҳозлади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Ички ишлар органлари ходимларига патруль ва қоровуллик вазифаларини бажариш, шунингдек, жамоат тартибини таъминлаш учун электрошокерлар, электродубинкалар ва электр тўппончалар берилмоқда.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими томонидан махсус воситалардан, шу жумладан ЭШУдан фойдаланиш тартиби Ўзбекистоннинг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмаси билан белгиланади.
Маълум қилинишича, ЭШУдан фойдаланишга ИИВ томонидан тасдиқланган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган махсус тайёргарликдан ўтганлигини белгиловчи сертификатни олган ходимларга рухсат берилади.
Ички ишлар органлари ходими ўзига ёки фуқарога қилинган ҳужумни қайтаришда, жиноятни ёки ҳуқуқбузарликни бостиришда, жиноятда ушланган ва қочишга уринишда, қўлга олинган фуқаролар ва биноларни озод қилишда ҳамда оммавий тартибсизликларни бостиришда ЭШУдан фойдаланиши мумкин.
Ички ишлар ходимлари Россиянинг “Март групп” заводи томонидан ишлаб чиқарилган ЭШУ мосламалари билан қуроллантирилади.









Тасодифий хабарлар
Oта ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди
Эркак қайнонасини ўроқ билан ўлдирди
3 аср олдин Кариб денгизи тубига чўккан афсонавий хазина топилди – ОАВ
Женнифер Лопезнинг концерти сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилди
Қандаҳорда жума куни масжид портлади, қурбонлар бор