Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати TikTok ва бошқа ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларини ҳибсга олишни бошлади. Бу ҳақда “Khaama Press” хабар берди.
Маълум қилинишича, “Толибон” муваққат ҳукуматининг эзгуликни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги вакили Саиф ул-Ислом Ҳайбер икки TikTok фойдаланувчисининг тавба қилишга мажбурланган видеоларини эълон қилган.
Улардан бири – машҳур блогер Ҳарун Пакора. У видеода “ўз қилмишларини тан олиб”, TikTok’да аёллар билан мулоқот қилгани учун ҳибсга олинганини айтган. Шу билан бирга, блогер аёллар билан боғланишни тўхтатишга ваъда берган. Ҳибсга олингандан кейин блогернинг сочи мажбуран қирқилган.
Қолаверса, яна бир ҳолатда TikTok’да комедик жонли эфирлари билан танилган Шир Али Мобарез ҳам ҳибсга олинган. У “ижтимоий тармоқларда номақбул хатти-ҳаракатлар” қилишда айбланган.
Афғонистоннинг ахлоқни назорат қилувчи вазирлиги жорий йилнинг 11 май куни ижтимоий тармоқлардан ноахлоқий ва ноқонуний мақсадларда фойдаланиш юридик жавобгарликка олиб келиши ҳақида расман огоҳлантирган.
Тасодифий хабарлар
«Тонировка» учун рухсатнома бериш тартиби ўзгаради
Косонсой туман ИИБга бошлиқ тайинланди
2020 йилда аукцион орқали сотилган авторақамлар суммаси аниқ бўлди
Талаба қизнинг сирли ўлимидан пойтахт шифокорлари ҳайратда
ДХХ Бекобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассисини қўлга олди