4 август куни Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида фуқаро Ю.М. таниши Х.Қ.нинг ишончига кириб нархи 41.000.000 сўмлик узум меваларини олган. Сўнг бир кун муддатда узум пулларни олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан узум меваларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Вилоят ИИБ маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда энг кўп ҳақ тўланадиган касблар маълум бўлди
Россия делегацияси Украина билан музокара жойига етиб борди
Даҳшат! Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг ваҳший қотиллик содир этилди
ДХХ бир гуруҳ шахсларни ҳибсга олди
Наманганда Isuzu юк машинаси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди