“Барселона” қозоғистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олди

“Барселона” қозоғистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олди

15 ёшли қозоғистонлик футболчи Карим Мендиканов Испаниянинг “Барселона” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Карим Мендиканов фаолиятини клубнинг машҳур “Ла Масия” академиясида давом эттиради.

“Ҳаётимдаги орзум бўлган клуб билан шартнома имзолаганимдан жуда фахрланаман”, деб ёзди Мендиканов.

Карим Мендиканов футболчилик фаолиятини Қозоғистоннинг “Астана Жуниор” клубида бошлаган. У 2021 йилда Arystan Cup турнирининг энг яхши ҳужумчиси деб топилган.

2022 йилда у Испанияга кўчиб ўтиб, маҳаллий “Серданьола” ва “Сант-Кугат” клубларининг U-15 жамоалари сафида тўп сурди.

Жорий йилнинг апрель ойида Мендиканов янги мавсумдан бошлаб “Барселона”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса у расман каталонияликлар билан шартнома имзолади ва “Барселона” тарихида шартнома тузган илк қозоғистонлик футболчига айланди.


×