Наманган вилояти Мингбулоқ туманида 31 август куни «Nexia» йўлни кесиб ўтаётган она ва қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 22:20 атрофида туманнинг Бирлашган МФЙ ички йўлида содир бўлган. Аниқланишича, туманда яшовчи 37 ёшли фуқаро «Nexia» автомобилида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган она ва қизни уриб юборган.
Таъкидланишича, жабрланувчилар 51 ёшли аёл ва 16 ёшли қизни уриб юборган. Оқибатда пиёдалар бел умуртқасининг ёпиқ синиши ва чап оёқ тўпиқ суягининг ёпиқ синиши ташхислари билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Қашқадарёда «Nexia» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган она-болани уриб юборгани маълум қилинган. Шунингдек, Наманганда «Жигули» уриб юборган 6 ёшли бола шифохонада вафот этгани хабар қилинган.
Тасодифий хабарлар
UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ
Ўзбекистон вакиллари Параосиё ўйинларида 9-олтин медални қўлга киритди
5 июлдан автомобиллар ҳаракати яна чекланади
Конор америкалик рэперни дўппoслади
Ўзбекистонлик мигрантларнинг темир йўл орқали Россияга киришида янги тартиб ўрнатилади