Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фуқаро тиббиёт бирлашмаси ҳамширасини калтаклади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси шу тумандаги “Самарқанд қудуқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан “Нега онамга қарамаяпсан?” дея уриб, тан жароҳати етказилган.
Калтакланиш оқибатида ҳамшира бош мия чайқалиши ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.
Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эски ҳаммом эски тос – хориж сериаллари камайди, нима ўзгарди?
Андижонда 4 та МИБчи жиноий жавобгарликка тортилди
Абдулманап Нурмагомедов яна комага тушиб қолди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Водий вилоятларида электр энергияси узилиши ҳақидаги гаплар рад этилди