Ижтимоий тармоқларда Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида таъмирлаш ишлари сабаб 9 февралга ўтар кечаси соат 00:00 дан 05:00 гача электр энергиясида узилишлар кузатилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Энергетика вазирлиги ушбу хабарларни рад этди.
“Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоғи ҳафта давомида, тунда таъмирга чиқарилиши режалаштирилган.
Ушбу ишлар тунда соат 00:00 дан 04:00 гача (4 соат муддатда) 70 метр баландликда олиб борилишини, бунда истеъмолчиларнинг электр таъминотида узилиш сезилмаслигини маълум қиламиз.Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу режалаштирилган таъмирлаш ишлари ёмғирли об-ҳаво бўлганлиги сабабли, 8-9 февраль кунлари амалга оширилмайди.
Таъмирлаш ишлари амалга оширилишидан аввал истеъмолчилар олдиндан қўшимча хабардор қилинади”, дейилади расмий маълумотда.
Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
АҚШ шармандали мағлубиятга учради – Эрон
БИР ОЁҚДА ПАРАЛИМПИЯ ЧЕМПИОНИ БЎЛДИМ!
"Humo" xokkey klubi o'zining yangi logotipini taqdim etdi
Ўзбекистонга дам олиш кунлари нам ва салқин ҳаво кириб келади
Бу ҳаммамизга келган синов — Президент онкологияда даволанаётган болалардан хабар олди