Маҳаллий телеканалларда миллий сериалларни кўпайтириш мақсадида 5 августдан хориж сериалларига сезиларли чеклов қўйилган эди. Эфирларда чет эл телесериаллари сони камайганини томошабинлар пайқадими? Хориж сериалларининг қисқартирилгани одамлар ҳаётига таъсир қилдими? Togri.uz ана шу саволлар билан ўзбекистонликларга микрофон тутди.
5 августдан нодавлат телеканалларнинг деярли барчаси хориж сериаллари сонини бир кунда биттагача қисқартирди, лекин давлат каналлари ҳамон кунига 3-4 тадан сериал намойиш этмоқда. Маҳаллий телеканалларда намойиш этилаётган чет эл телесериалларига ўзбекистонликларнинг муносабати қандай? Ушбу телемаҳсулотларнинг қисқартирилганини томошабинлар пайқадими? Баъзи бир давлат каналларида хориж телесериаллари сони ҳамон камайгани йуқ, шу тўғрими? Шу саволлар билан Togri.uz аҳоли ўртасида кичик сўровнома ўтказди.
Сериаллар сони камайганини кўпчилик пайқади
Телеканалларда чет эл сериаллари сони қисқартирилганини сездингизми, деган саволга кўпчилик респондентлар буни пайқаганини ва бу жуда яхши иш бўлганини айтди.
“Болаларим соат 18:00 дан кечки 23:00 гача сериал кўриб, телевизор ёнидан кетмасди. Мана энди дарсини қиляпти, ўзи учун фойдали бўлган ишларбилан банд бўляпти”, дейди улардан бири.
“Хориж сериаллари камайди, ҳеч нарса ўзгармади”
Сўровда қатнашган респондентлардан яна бири чет эл сериалларининг камайгани унинг оила аъзолари ҳаётига ҳеч қандай таъсир қилмаганини айтди.
“Аввалари ҳар куни сериал кўриб ўтиришарди. Энди каналлардан олиб ташлангани учун кўникишди, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ", дейди у.
“Чет эл сериалларининг ҳаммасига чеклов қўйиш нотўғри”
Баъзи аёл томошабинлар хориж сериалларининг барчасига чеклов қўйиш нотўғри деган фикрда.
“Сериаллар орасида оилавий кўрса бўладиганлари ҳам бор, оиласиз томоша қиладиганлари ҳам. Уларни телевидениега чиқарадиганлар саралаб, қайси бири ўзбекчилигимизга тўғри келса, ўшанисини қўйиши керак. Ҳаммасини эфирдан олиб ташлаш нотўғри”, дейди улар.
Тасодифий хабарлар
Тожикистонда президентлик сайловлари бошланди
Даҳшат! Ангренда музлаб қолган сайёҳнинг жасади топилди
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлган фуқаролар диққатига
“Қамчиқ” довонида содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этди
Наманганда қурилиш компанияси ҳадидан ошди. «Снос»га тушган уй сақланиб қолди