Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Автотранспорт воситаларининг ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома олиш» хизмати жорий этилди.
Энди сиз автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олиш баробарида, яхшигина (10 фоиз!) чегирмага ҳам эга бўласиз. Бу — «тонировка»нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди дегани!
Бўлиши мумкин эмас? Қандай қилиб дейсизми?!
Агар бу сизни қизиқтириб қўйган бўлса, ўз автотранспортингизда қулайлик бўлишини ва ҳеч қандай жаримасиз «тонировка»да юришни истасангиз, барча саволларингизга my.gov.uz манзилидан жавоб топасиз!
Хизматнинг яна бир афзаллик жиҳати — унинг тезкорлиги. Яъни тўлов амалга оширилгач, узоғи 2 соат ичида Ягона порталдаги шахсий кабинетингизга электрон кўринишдаги QR-кодли сертификат, яъни рухсатномангиз келиб тушади. Ва уни исталган вақтда юклаб олишингиз мумкин.
Ҳайдовчиларга яна бир маъқул томони, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди!
Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
Наманганда Cobalt йўл четидаги чуқурга тушиб кетди, йўловчи ҳалок бўлди
Javad Zarif: "Saudiya Arabistoni tayyor bo‘lsa, Eron muzokaralar o‘tkazishga shay"
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони каримнинг ёқилиши воқеасига муносабат билдирди
Электр таъминоти корхонаси ходимига пичоқ билан таҳдид қилинди - воқеа аслида қандай бўлганди?