Аввал хабар қилинганидек, коронавирус жаҳонда кенг тарқалаётганлиги сабаб хориждаги юртдошларимиздан бир гуруҳи махсус рейсдаги самолётларда Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Кеча Латвия ва Эрондан парвоз қилган ҳаво кемалари “Наманган” халқаро аэропортига қўнди. Тегишли дизенфекциялаш ишларидан сўнг, йўловчилар тиббий кўрикка жалб этилди ва автобусларда 14 кунлик карантинда сақланадиган муассасаларга олиб кетилди.

Айни пайтда улардан бир неча нафари “Косонсой” сиҳатгоҳига жойлаштирилган. Дам олиш масканида уларнинг белгиланган муддатда истиқомат қилишлари учун зарур шароитлар муҳайё.

- Аввало ҳамюртларимизнинг саломатликлари қатъий назоратга олинган,- дейди штаб бошлиғи Тоҳиржон Турдиев.- Тегишли шифокорлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Дори-дармон ва дизинфекциялаш воситалари заҳираси яратилган. – Карантиндагилар вақтларини кўнгилли ўтказишлари учун стол тенниси жиҳозлари мавжуд. Савдо хизмати йўлга қўйилган. Банкоматлар ҳам ўрнатилган. Сиҳатгоҳ ошхонасида 3 маҳал иссиқ овқат бериляпти. Маҳаллий ҳокимият томонидан меҳмонлардан хабар олиниб турилибди.
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам шоирга ютқазди
Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Хатамов Тўрақўрғонда Сайёр қабул ўтказди
"Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши" юзасидан расмий маълумот берилди
«Шаҳар бедарвозами, ким бўлди бу эркатойлар?» видеосига изоҳ берилди
Бутун дунё интернет-трафикнинг қарийб 99 фоизи сувости кабеллар орқали ўтмоқда