Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида солиқ инспекциясининг уч нафар ходими 97 нафар солиқ тўловчидан 122,6 млн сўмни олиб, ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқаларнинг фаолияти ўрганилган.
Аниқланишича, улар 97 нафар солиқ тўловчидан гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида жами 122,6 млн сўм олган. Бироқ мазкур маблағлар солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмасдан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этди
Наманганда Damas уриб юборган 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди
Бугун Ўзбекистон Габон билан ўйнайди
Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини мукофотлади
Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди