Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан 15 мартдан 15 июнгача ишлаш учун патент, вақтинча рўйхатга туриш талаб қилинмайди. Иш берувчилар меҳнат муҳожирларини ишга ёллашлари мумкин. Яъни иш берувчилар жорий йилнинг 15 июнига қадар ишлаш рухсатномасига эга бўлмаган хорижий фуқароларни ишга жалб қилишлари мумкин.

“15 мартдан 15 июнгача иш берувчилар ва иш (хизмат) буюртмачилари, шу жумладан белгиланган чекловлар ва аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлашга қаратилган бошқа чоралар бажарилиши шарти билан, Россия Федерацияси қонунларида белгиланган тартибда ишчиларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар”, дейилади РФ президенти фармонида.
Manba: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар ҳақида маълумот берганлар мукофотланади
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13тага етди
Кореяга кета олмаётганлар масаласида расмий изоҳ берилди
НАТО Россия билан урушга тобора яқинлашмоқда – Орбан
Уч эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди