Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.
“Келгуси йилдан 28 та туман ва шаҳарда эксперимент тариқасида ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлиғича ушбу туман ва шаҳарларда қолдирилади.
2022 йилдан бошлаб боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва таъмирлашга ажратиладиган 4 триллион сўм маблағни тақсимлаш ваколати вилоятларга берилади. Бундан буён, Халқ таълими вазирлиги таълим-тарбия сифатига, маҳаллий ҳокимликлар эса қурилиш-таъмирлаш ишларига жавоб беради.
Келгуси беш йилда давлат идоралари штатларини оширишга йўл қўйилмайди. Аксинча, рақамлаштириш ва қатор функцияларни хусусий секторга бериш ҳисобига штатлар қисқартириб борилади. Қатор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти ислоҳотларимиз талабларидан келиб чиқиб, танқидий қайта кўриб чиқилади” – деди Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
Россия денгизда ҳам ҳукмронлик қилмоқчи
Ўзбекистонга 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди
Дунё Учинчи жаҳон уруши ёқасида – Лукашенко
Трамп коронавирус пайдо бўлишига Хитойни сабабчи эканини айтиб, 60 триллион доллар товон тўлашни талаб қилмоқда
МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ