Ўзбекистонда бугундан сотувга чиқаётган янги авлод TRACKER’нинг нархи маълум бўлди

Ўзбекистонда бугундан сотувга чиқаётган янги авлод TRACKER’нинг нархи маълум бўлди

Бугун, 25 январдан бошлаб CHEVROLET TRACKER кроссовери ўрнини янги авлод TRACKER машинаси эгаллайди. Бу ҳақда UzAutoMotors компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, янги TRACKER ташқи қиёфаси янада жозибали бўлиб, харидорлар учун энг муҳим бўлган жиҳатларни ўзида мужассамлаштирган:

– замонавий дизайн

– хавфсизлик

– қулайлик

– самарадорлик

– тежамкорлик.

“Янги TRACKER билан танишилгандан сўнг, унинг замонавий, юқори технологияли, динамик ва тежамкор автомобиль эканлигига, шу билан бирга унинг ташқи ва ички қиёфаси сўнгги стилистик ечимларни ўзида жамлаганлигига ҳеч қандай шубҳа қолмайди.

Янги TRACKER панорама люк, LED чироқлар ва 8 дюймлик сенсорли экранга эга бўлган аудио тизим билан жиҳозланган. Динамик тўхташ чизиқларига эга орқа камера, катта сиғимли юкхона ва саёҳатингиз хавфсиз ва мароқли ўтиши учун мўлжалланган бошқа кўплаб қулайликлар машинани бошқаришингизда сизга ҳузур бағишлайди.

Ишончимиз комил, янги модель сизнинг дидингизга мос келади ва шу билан бирга қуйидаги техник хусусиятлар сизга автомобиль бошқаришда янада завқ бағишлайди:

– замонавий уч цилиндрли Ecotec турбомотор;

– аралаш циклдаги ёқилғи сарфи 5,5 л / 100 км, қуввати 123 от кучи;

– 6 поғонали автоматик узатмалар қутиси;

– калитсиз салонга кириш ва двигателни ишга тушириш;

– ёқилғи сарфини тежашга мўлжалланган “STOP-START” интеллектуал тизими;

– янгиланган ва катта ҳажмли юкхона.

Янги TRACKER 2021 йилнинг 25 январь санасидан бошлаб қуйидаги комплектацияларда, CHEVROLET стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берадиган дилерлик марказларида харид қилишингиз мумкин:

– бошланғич комплектация: 145 130 000 сўмдан бошланади;

–  LT комплектация: 193 043 478 сўм.

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Бошланғич комплектациядаги автомобилни сотиб олиш истагини билдирган харидорлар дилерлик ташкилотлари ёки info@uzautomotors.com электрон манзилига сўров қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги сўровлар жамланганидан сўнг, компания ушбу автомобилларни харидорларга етказиб берилишини таъминлайди.

×