Индонезия Уламолар Кенгаши AstraZeneca вакцинасини мусулмонлар учун харом эканини эълон қилди. Аммо бошқа дорилар етишмаслиги сабабли уни вақтинча ишлатишга рухсат берилган. Бу ҳақда Жакартада бўлиб ўтган матбуот анжуманида мамлакат олий дин ишлари вакили Асорирун Шолэхга таяниб маълум қилинди.
«AstraZeneca вакцинаси тақиқланган, чунки унда чўчқа гўштидан олинадиган трипсин ишлатади. Аммо ҳозирда ушбу ишлаб чиқарувчи вакциналарига рухсат берилган. Ислом қонунчилиги бунга имкон беради, чунки зудлик билан эмлашга эҳтиёж бор», — деган у.
Шолэхнинг сўзларига кўра, бошқа «тоза» дорилар мавжуд бўлганда, AstraZeneca «мусулмонлар учун тақиқланади».
Ҳозирга қадар Индонезия 1,1 миллион дозага яқин AstraZeneca вакцинасини қабул қилди ва яна 10 миллион дозани икки ой ичида етказиб бериш кутилмоқда.
Республикада эмлаш кампанияси 27 январда бошланган. Биринчи эмлаш Президент Жоко Видодога Хитойнинг Sinovac препарати билан амалга оширилган эди.
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 23 даражагача исийди
Мактаб ўқувчилари ишлаши мумкин бўлган соҳаларнинг рўйхати тузилди
Нарендра Моди Путинни қимматбаҳо коса билан сийлади
Хайрулла Бозоров 400 минг доллар пора олдими?
Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчининг бошига “насос” билан туширди