Россия пойтахти Москва шаҳрида оғзида ғишт бўлаги бўлган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Известия» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, эркакнинг мурдаси маҳаллий аҳоли вакили томонидан Рябиновая кўчасидан топилган. Марҳумнинг ёнида Рязан вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтгани ҳамда 1990 йилда Ўзбекистонда туғилганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган дастлабки кўрик натижаларига кўра, эркакнинг бош соҳасида турли жароҳатлар, қўлида кўкариш, оғзида эса ёт буюм (ғишт бўлаги) аниқланган. У ўлимидан тахминан икки кун ўтиб топилган.
Ҳозирда Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари Очаково-Матвеевск ҳудудида ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Аввалроқ Россияда қабристон яқинидан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилгани хабар берилган. Шунингдек, ўзбекистонлик эркак новвойлик қилиш учун борган жойида вафот этгани маълум қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Европа Украина бўйича Россия билан музокараларга тайёр – Мерц
«Қарши бўлмасангиз, 3 кун бўламан бу ерда» — Президент самолёти илк марта Мўйноқ аэропортига қўнди
Тошкент - Самарқанд, Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўллари қурилади
Песков Эрдўғанни ёлғончига чиқарди
«Касаллик белгисини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг» – Президент ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди