Бутун дунёда COVID-19 инфекциясига чалинганлар сони ундан тузалганлар сонига аста-секин яқинлашмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz, “ТАСС”га таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, сўнги бир ҳафтада дунёда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1,8 миллион кишини, ундан соғайганлар сони 1,45 миллион кишини ташкил этди.
Умумий ҳисобда эса дунё бўйича 24,5 миллион кишида коронавирус тасдиқланган, шундан 16 миллион нафари соғайган. Вирусдан ўлим ҳолати шартли даражаси минимали ҳам янгиланиб, 3,4 фоизгача тушган.
Шу билан бирга, Ғарбий яримшарда касалланиш камаймоқда, Шарқий яримшарда эса кескин ошмоқда. Европада вируснинг жиддий авж олиши Францийа ва Испанияда кузатилмоқда, бир қатор давлатлар, шу жумладан, Буюк Британия, Италия ва Туркияда вирус тарқалиши баҳорги даражасига қайтди.
Бир қатор мутахассисларнинг таъкидлашича, касалланганлар сони кескин ошиши қатор давлатларда вирусни аниқловчи тест синовлари қамровининг ошиши билан изоҳланмоқда.
Ўтказилган тест сивовлари сони бўйича биринчи ўринни Хитой эгаллаган бўлиб, у ерда 90 миллиондан ортиқ тест ўтказилган. АҚШда бу кўрсаткич 80 миллионга яқинлашди. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (тахминан 40 миллион) ва Россия (35,7 миллион) эгаллаган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреесус эса 20 август куни инсоният коронавирусни камида 2 йил муддатда енгишга қодир, деган фикрни билдирганди.
Тасодифий хабарлар
Дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳуштак сотишга тушди
Тошкентда ёш бола 5-қаватда осилиб қолди ва... тушиб кетди (видео)
Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида сўзлади
Анидижонда 40 минг долларни оёқ кийим ичига яширгани фош бўлди (видео)
Миллиардер коронавирусни тўхтатишнинг ягона йўлини айтди