Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жорий йилнинг 14 октябрь куни 7 яшар қиз 38 ёшли қариндоши томонидан зўрланганди. Бугун, 24 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида мазкур ҳолатга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Олдин ҳам судланиб, хавфли рецидивист деб топилган 38 ёшли эркак Б.С. суд ҳукмига мувофиқ 7 яшар қизчага нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” бандига асосан Б.С. ўта хавфли рецидивист деб топилди. Б.С. тайинланган жазо муддатининг дастлабки 3 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Наманган вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинди.
Тасодифий хабарлар
Токиода JICA билан 3,5 миллиард долларлик янги дастур имзоланди (фото)
1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши мумкин
Украина чегарачилари мамлакатни тарк этишга уринган ҳарбий хизматчиларни қўлга олди
“Нархоз” ректори ишдан олинди. ТДИУда катта тозалаш ишлари бўлиши айтилди
Наманганда фоизга пул бериб, товламачилик билан шуғулланган шахслар ушланди