Ўзбекистонда доллар курси нега тез кўтарилмоқда?
Июль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса сўнгги ҳафтада ички валюта бозорида хорижий валютанинг сўмга нисбатан алмашув курси ошиш суръатининг тезлашиши кузатилмоқда. Марказий банк ахборотига кўра, бунга бир қатор ташқи ва ички омиллар сабаб бўлмоқда. Ташқи омиллар. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг асосийсавдо ҳамкор давлатлари (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталари алмашув курсининг қадрсизланиш тенденцияси кузатилмоқда ва бу, ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда. Ички омиллар, асосан, импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқ. Ички валюта бозорида талаб ва таклиф ҳажмлари маълум бир даражада барқарор шаклланган даврда, Марказий банкнинг интервенциялари ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиш натижасида ҳосил бўлган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш билан биргаликда, валюта курсини қисқа муддатли тебранишларини пасайтирувчи инструмент сифатида қўлланиб келинади. Шунингдек, ички валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатни инобатга олиб, Марказий банк интервенцияларни амалга оширишда валюта курси кунлик тебранишининг кенгайтирилган коридорини қўллаш механизмига ўтмоқда. Марказий банк алмашув курсининг валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатга қисқа муддатли курс тебранишларнинг давом этиши хамда кейинчалик фундаментал трендига қайтиши ҳисобига катта бўлмаган ўзгаришлар билан мослашиб олиши мумкинлигини билдиради.[:]
Тасодифий хабарлар
Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 100 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Қарз 30 йилга паст фоизларда берилади.
Андижонда бир фуқаронинг калласи узиб ташлангани айтилмоқда
Тўйда 74 киши овқатдан заҳарланди
Хитой тилга кирди. Си Цзинпин Қозоғистон учун курашга кирмоқчи
Отабек Муродов ҳам қамоққа олинди. У 100 минг доллар пора олгани таъкидланмоқда - ОАВ