Бугун, 2 июль куни ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик UFC жанчиси Нурсултон Рўзибоев UFC Vegas 76 турнири доирасида бразилиялик Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди.
5 дақиқадан 3 раундга мўлжалланган жанг бор йўғи 1 дақиқа 20 сония давом этди. Бунга қадар 10 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан олдин ғалабага эришган бразилиялик Бруно Феррейра бу сафар Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев томонидан нокаутга учратилди.
Бу орқали Нурсултон ҳам жангда, ҳам турнирнинг “Кеча чиқиши” номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда у ташкилот томонидан кафолатланган гонарардан ташқари UFC'нинг махсус 50 минг долларлик гонорарига ҳам эга чиқадиган бўлди.
Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган.
Тасодифий хабарлар
Қиз ўз жонига қасд қилишга уринди
Самарқандда кеча кечқурун иккита эркак кўчада қип яланғоч юриб, ҳаммага томоша бўлди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев халққа видеомурожаат йўллади (видео)
Тошкентдан $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яшириб Истанбулга олиб кетаётган қўшни давлат фуқароси ушланди
Ўзбекистон Сурияга элчи тайинлади