Юлдуз Усмонованинг instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хонанданинг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан учрашуви сурати жойланган. Учрашувда, шунингдек, Муфтий ҳазратларининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаровлар ҳам иштирок этишган.
Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 30 декабрь куни Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан боғлиқ жараёнга ойдинлик киритиш мақсадида ўзаро суҳбат ўтказишди, дея хабар бермоқда "azon.uz".
Мулоқот давомида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан томонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Ўзаро тушуниш асосида бўлиб ўтган мулоқотда бошқа бу мавзуга қайтмаслик, ҳар хил муносабатлар билдирмасликка келишиб олинди. Юртдошларимизни ҳам мазкур ҳолат бўйича турли тушунмовчиликларни келтириб чиқарадиган шарҳларга эътибор бермасликка чақирамиз, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита хабарида.
Тасодифий хабарлар
Илон Маск рекорд даражада бойиб бормоқда
Довудхонтўра домла Намонгоний вафот этди
ЎзЛиДеП вакили: Мутасаддилар метрополитендаги воқеани ўрганишдан олдин, халқдан узр сўрасин!
Шомуродовда хет-трик. Ўзбекистон йирик ғалабага эришди
Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетади