Ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторов Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.
13-турда Нодирбек Абдусатторов польшалик шахматчи Ян Кшиштоф Дуда билан, АҚШ вакили Фабиано Каруана россиялик Ян Непомняший билан, норвегиялик Магнус Карлсен эса яна бир америкалик шахматчи Хикару Накамурага билан дуранг ўйнади.
Натижада бирйўла 4 шахматчи бир хил очко жамғарди. Якуний натижаларга кўра тай-брекда Абдусатторов Ян Непомняшийга қарши баҳс олиб борди ва 1,5-0,5 ҳисобида ғалабага эришиб, рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Тасодифий хабарлар
Хайрулло Бозоров энг яхши ҳокимлар қаторида!
Ерга учта футбол майдонига тенг астероид яқинлашмоқда
Москва тинчлик ўрнатиш бўйича Киевга аниқ таклифлар берди – Лавров
Президент ҳоким ёрдамчилари нима билан шуғулланишини яна бир бор тушунтирди
Мубашшир Аҳмад “Сангород”га кўчирилди