Лотереядаги катта ютуқ бахтсизлик келтирди

Лотереядаги катта ютуқ бахтсизлик келтирди

56 ёшли ирландиялик аёл лотерея жекпотидаги ғолиблик ҳаётини бузиб юборганини айтганди. Яқинда бу аёлнинг жасади топилган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Полиция унинг ўлимида шубҳали нарса топмаган, аммо экспертиза белгиланган. Британиялик аёл турмушга чиқмаганди, лекин унинг тўрт нафар ука-сингиллари бор эди.

2013 йили Маргарет Лоури лотереяда 27 миллион фунт ютиб олади. У ютуқларнинг бир қисмини кўчмас мулкга сарфлаган. Шунингдек, муҳтожларга уй қуришни ҳам режалаштирган ва бойлигининг ярмини хайрия ишларига сарфлаган.

Кейинчалик, аёл, одамлар ундан «миллионларни ўғирлаб олганини» айтади ва ютуқдан пушаймон бўлди.

«Мен илгари бахтли эдим. Мен инсонман ва бу жекпот шунчаки ҳаётимни барбод қилди», деганди у.

Сотиб олинган мулклари бир неча бор ёқиб юборилган. 2015 йилда аёл такси ҳайдовчисини ҳақорат қилгани учун ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган. 2018 йилда у собиқ ишчисига 30 минг фунт тўлаши кераклиги ҳақида суд қарори чиқарилган. Сабаби у ходимни ҳақорат қилган ва ноҳақ ишдан ҳайдаган.

2019 йилда Ловри лотереядаги ғалаба унинг учун дўзахга айланганини айтган.

×