Исроилнинг Ғазо шаҳри шарқида жойлашган Ал-Туффаҳ маҳалласидаги кўчирилган аҳоли бошпана топган мактабга уюштирган ҳужуми оқибатида 5 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалар бўлган. Шунингдек, бир нечта жароҳатланганлар даволаниш учун шифохоналарга етказилган.
Фуқаролик фавқулодда хизмати жасадларни фақат БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) Исроил томони билан келишув ўтказгачгина олиб чиқишга муваффақ бўлганини билдирган.
ЦАХАЛ ҳужумга изоҳ берар экан, белгиланган сулҳ чизиғидан ташқарида жойлашган бошқарув тузилмаларида шубҳали шахслар аниқлангани, шундан сўнг исроиллик ҳарбийлар уларга қарата ўқ узганини маълум қилган.
“ЦАХАЛ ушбу ҳудуддаги қурбонлар ҳақидаги даъволардан хабардор ва ҳозирда ҳолат тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади Исроил ҳарбийлари баёнотида.
ҲАМАС ҳужумни “ваҳший жиноят” деб атаб, уни сулҳ келишувининг яна бир бор бузилиши сифатида баҳолаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу беш киши билан бирга, октябрь ойида сулҳ бошланганидан бери Исроил ўқи оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 400 нафарга етган.
Исроил эса шу давр ичида Ғазода ҲАМАС томонидан уч нафар исроиллик аскар ўлдирилганини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?
Наманган шаҳрида қонунга зид равишда “Дрон” аппаратидан фойдаланилди
Расман! Қозоғистон мудофаа вазири омбордаги портлашлардан сўнг истеъфога чиқди
Зеленский кузда “тинчлик формуласи” бўйича саммит ўтказилишидан умидвор
ДХХ Андижонда 12 нафар “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзосини ушлади