Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев таклифига биноан 22 август куни давлат ташрифи билан Озарбайжонга жўнаб кетди.


Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.


Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 март куни Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Озарбайжонга амалий ташриф билан борганди. Президент Бокуда Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессияда иштирок этганди. Озарбайжон президенти билан учрашув ўтказиб, икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилганди.





Теглар:
×