Аввалроқ, вояга етмаган қизни зўрлашда айбланиб, кейинроқ ёлғон кўрсатма қурбони бўлган хонанда Жасур Умиров озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти Жасур Умировнинг қамоқдан чиқиши бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 8 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанциясининг ажримига асосан Жасур Умировга нисбатан чиқарилган “озодликдан маҳрум қилиш” жазоси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда “озодликни чеклаш” жазосига ўзгартирилган.
Бунда жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг Умировга нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган. 9 июнь куни юқоридагиларга асосланиб, Жасур Умиров жазони ижро этиш колониясидан озод қилиндган
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида хонанда Жасур Умировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси жиноий иш қўзғатилганди. 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Барча воқеалардан кейин хонандани тажовузда айблаган Шаҳзода Мўминова QALAMPIR.UZ’га интервью бериб, ҳаммаси ўзининг розилиги билан бўлгани, Жасур Умиров уни зўрламаганини, хонандага туҳмат қилганини тан олди.
Интервью эълон қилинганидан уч ҳафтадан ортиқ вақт ўтса ҳамки, унга ёлғон гувоҳлик бергани ёки туҳмат учун чора кўрилгани йўқ.
Шу ўринда савол туғилади: нега ушбу ҳолатга ички ишлар ва прокуратура органлари ўз муносабатини билдириб, адолатни тиклаш учун керакли чораларни кўрмаяпти?
Тасодифий хабарлар
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Ўзбекистонда 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланди, 3 киши соғайди. Бир бемор вафот этди
Жаҳон банки билан қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда (Фото)
Исроил Ғазо шаҳрига бостириб киришни бошлади
2020 йилда аукцион орқали сотилган авторақамлар суммаси аниқ бўлди