Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодиров Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги “Шайх Мансур” батальонига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов маълум қилди.
“Адам Қодировга муҳим йўналиш ишониб топширилган. Бундан буён у Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги таркибидаги энг жанговар бўлинмалардан бири – “Шайх Мансур” батальонига раҳбарлик қилади”, деб ёзган у Telegram-каналида.
Даудовнинг айтишича, 16 ёшли Қодировдаги меҳнатсеварлик ва масъулият унга қўйилган вазифаларни бажаришда ёрдам беради.
Ўз навбатида, Чеченистон Думаси депутати Адам Делимханов кичик Қодировни батальон шахсий таркибига таништирганини айтган.
“Бу тайинланиш Адамнинг халқимизнинг диний, оилавий ва маданий қадриятларини асраб-авайлаш йўлидаги улкан хизматларининг табиий натижаси бўлди”, дея уни улуғлаган Делимханов.
Шунингдек, у Адам Қодировни туғма жангчи деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Адам Қодиров аввалроқ 1-даражали “Ислом динига хизматлари учун” ордени билан тақдирланганди. Шунингдек, ўтган ойда Адамга “Чеченистон қаҳрамони” унвони, шу ойда эса “Кабардин-Балкар Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени ҳамда акалари Али ва Аҳмад қаторида Чеченистон парламентидаги рағбатлантиришнинг энг юқори шакли – “Даймехкан Сий” (Ватан шарафи) ордени билан мукофотланганди. Шу ой бошида у отасининг хавфсизлик хизматида “муҳим” ва “масъулиятли” лавозимга тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Ҳайит куни юртимизда об-ҳаво қандай бўлади?
Mayk Pompeo Shimoliy Koreya bilan muzokaralar qayta tiklanishiga umid bildirdi
Путин Россиянинг мақсадини айтди
МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН
«Амалдор хизмат автомобилини тонировка қилган ҳолда юрган бўлса, халқнинг пулига хиёнат қилаётган бўлади»