Афғонистонлик олим, илгари Туркияда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган ва ҳозирда Кобулда ишлаётган академик, “Спутник” мухбирига Афғонистон пойтахти Кобулда ҳозир ҳукм сураётган вазият ҳақида гапириб берди. Олим хавфсизлик нуқтаи назаридан исмини ошкор қилмасликни сўраган.
“Энди биз уйда ўтирамиз ва ташқарига чиқа олмаймиз, чунки ҳамма жойда “Толибон” жангчилари бор. Эшитгандим, улар илгари ишлаганларнинг уйларига рейд уюштиришаётганди. жангарилар афғон армияси генераллари ва офицерларининг уйларида тинтув ўтказмоқда. Уларни топиб қамоққа олишади. Айтишларича, ҳарбийлардан кейин журналистлар ва олимларга навбат келади”, – деди у.
Академикнинг сўзларига кўра, баъзи давлат хизматчилари мамлакатни тарк этиш умидида аэропортга боришган: “Одамлар аэропортда самолётга ўтиришдан воз кечишмайди. Афғонистон расмийларида ишлаганлар. Улар бу маълумотни яхши билишади. Шу боис, биз уйда узоқ яширина олмаймиз”.
Хулоса ўрнида эса, академик Туркияни афғон халқини қўллаб-қувватлашга чақирди: “АҚШ ва Буюк Британия каби давлатлар ўз мамлакатларида таълим олганидан кейин уйларига қайтган афғонларни эвакуация қилишди ва бу ерда уларга ёрдам беришди.
Шунингдек, биз Туркиядан хавфсизлигимизни таъминлашини сўраймиз. Бизни чиқиб кетишимизга ёрдам беринг. Бу бетартиблик тугагач, биз яна ўз мамлакатимизга қайтмоқчимиз”.
Тасодифий хабарлар
Ҳабибнинг менежерида коронавирус аниқланди! Жанг қолдириладими?
Пойтахтдаги дарахтлар ҳолати дронлар орқали назорат қилинади
“Халқимиз учун яшаяпсиз”. Саида Мирзиёева отасини табриклади
Статқўм: хориждан гуруч импорти кескин оширилди
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрининг ички кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳужжатлари текширилаётганлиги ҳақида видеотасвир тарқатилди.