Коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлиши ва эмлаш даражаси етарли бўлмаганига қарамай, COVID-19 пандемиясининг ўткир босқичи кейинги йилнинг бошидаёқ якунланиши мумкин. Бу ҳақда Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўзининг шахсий блогида маълум қилди.
У “дельта” нинг бундай юқумли варианти пайдо бўлишини ва одамларни эмлаш ва ниқоб кийиш учун узоқ вақт давомида кўндириш кераклигини кутмаганлигини тан олди.
| “Умид қиламанки, яқин вақт ичида ҳаммаси тугайди. Бошқа башорат қилиш аҳмоқлик бўларди, аммо пандемиянинг ўткир босқичи 2022 йилда тугайди деб ўйлайман”, – деб ёзди у. |
Омикрон штамми хавотир уйғотаётган бўлсада, глобал ҳамжамият вирус билан курашиш учун аввалги босқичларга қараганда яхшироқ жиҳозланган, деб қўшимча қилди Гейтс.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 265 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, улардан 5,3 миллионини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Энг қийин вазият АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британия каби давлатларда.
Тасодифий хабарлар
2021 йилнинг энг ёмон фильмлари маълум бўлди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайиб боряпти
Фарғонада тиббиёт ходими коронавирусга чалинган фарзандини яширинча даволаб ўзи ва ҳамкасбларини вирус билан зарарлади
Россиядан олиб чиқиш вақтинча тақиқланган товарлар рўйхати белгиланди
Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?