Шаҳрисабз шаҳар аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят махсус комиссияси қарорига кўра, жорий йил 10 апрель куни, тунги соат 00:01 дан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади.
Шаҳарга киришдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
Шаҳар ичида жорий йил 10 апрель соат 06:00 дан эътиборан шу вақтга қадар махсус рухсатнома (стикер) олган ва автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати асосида ҳаракатланиш талаб этилади.
Шаҳар аҳолисидан қуйидаги карантин қоидаларига жиддий амал қилиш сўралади:
?? Автомашина, мотоцикл, скутер ва велосипедларда ҳам ҳаракатланишга йўл қўйилмайди.
? 60 ёшдан ошган ва сурункали касаллиги бор фуқароларнинг энг муҳим заруратсиз уйидан чиқиши қатъиян тақиқланади
? Ҳарорати юқори фуқароларнинг бозорлар ва супермаркетларга киришига рухсат берилмайди
❌ Кўча ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одам тўпланиши ман этилган (https://kun.uz/news/2020/03/27/zaruratsiz-uydan-tashqariga-chiqish-cheklanadi-respublika-komissiyasi-yangi-karantin-choralarini-elon-qildi). 2 метрлик ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади
Ўта зарур ҳолларда уйидан чиққан фуқаролар тиббий ниқобда бўлиши шарт
? Тўйлар ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказиш мумкин эмас.
Карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз!
⚡️Барча саъйи-ҳаракатларимиз – аҳоли саломатлиги ва осойишталиги учун! Уйда қолинг!
Аҳрор Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
Тасодифий хабарлар
Samarqandda «konvert» usulida maosh olgan qariyb 53 ming xodim faoliyati legallashtirildi
Наманган ҳокими кўкрак нишони билан тақдирланди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди
Россияда коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланди
Зойир Мирзаевнинг тайинланганига бир ҳафта ҳам бўлмаган ўринбосари “қовун туширди”