Рэп йўналишида ижод қилувчи таниқли қўшиқчи Шоҳруҳ Шодмонов ЎзЛиДеПдан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига Халқ депутати этиб сайланди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
“Азиз ҳамюртлар! Мана, сизларнинг овозларингиз билан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани кенгашига Халқ депутати бўлиб сайландим! Мендан баландпарвоз гапларни кутманг, менинг фикримча, ҳар бир депутат сайланган ҳудудида бор муаммолар билан максимал ишлаш керак, халқ эса баҳо беради. Барчангиздан миннатдорман! Ишончингиз учун раҳмат!” – дея изоҳ қолдирган хонанда ўз постида.
Аввалроқ хонанда ушбу туман кенгаши депутатлигига ўз номзодини қўйганлиги ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловларда чет эл билан бирга ҳисоблаганда 13,9 млн нафар сайловчи иштирок этди ва бу сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоизидан иборатдир. Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ЎзЛиДеПдан – 43 нафар, “Миллий тикланиш”дан – 35 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан – 21 нафар, ХДПдан – 18 нафар, Экологик партиясидан – 11 нафар депутат сайланди.
Тасодифий хабарлар
“Катта фиқҳ энциклопедияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Журналистни ҳибсга олган ички ишлар ходимига хизмат текшируви тайинланди
“Mening fikrim” порталига “тонировка” масаласида мурожаат йўлланди
Россия Туркия қўллаб-қувватлаётган жангариларга зарба берди. Бу огоҳлантиришми?