Давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсатнома бериш муддати 15 кундан 10 кунгача қисқартирилмоқда, яъни транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатига мослаштирилмоқда.
Автомобиль қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати ҳам кенгаймоқда — 58 тадан 241 тагача. Давлат хизматлари агентлигига кўра, илгари айрим ҳолларда, масалан, юк машинасини маиший чиқиндиларни ташиш машинасига айлантириш учун қайта жиҳозлашга қонуний асос бўлмагани боис бу ҳаракатлар тақиқланган эди. Ҳозир бу рўйхат сезиларли даражада кенгаймоқда, яъни қонунчилик базаси яратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, автомашинани қайта жиҳозлашга рухсат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 30 фоизи (102 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Автомобильга бир вақтнинг ўзида иккита газ баллони (сиқилган ва суюлтирилган газ) ўрнатишга тақиқ жорий этилмоқда. Ўлчами катта ва оғир юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 8 иш кунидан икки иш кунигача қисқартирилмоқда. Бундан ташқари, автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига ишончнома электрон шаклда расмийлаштирилганда эгасининг қарздорлиги Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базаси орқали автоматик тарзда текширилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 велосипедчи халок бўлди
Кулгу жамоасидаги қизга беҳаё суратларини тарқатиш билан таҳдид қилишди
Саудия Aрабистонда туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида 3 та муҳим ташаббусни илгари сурди
Бугун Наманганда 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди