Sorrento Therapeutics биофармацевтика компаниясининг америкалик олимлари антитанани аниқладилар. Уларнинг баёнотига кўра, антитана коронавирусни 100 фоиз блоклайди.
Маълумотларга кўра, мутахассислар миллиардлаб антитаналарни таҳлил қилишди, улар орасида юздан ортиғи коронавирусга таъсир қилиши мумкинлиги аниқланди. Шундан сўнг, олимлар ўнлаб антитаналарни ажратиб олдилар ва кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, улардан бири — STI-1499 — инсон ҳужайраларини 100% инфекциядан ҳимоя қилишга қодир.
Таъкидланишича, у вирусни ўраб олиб, тўрт кун ичида танадан чиқариб ташлайди.
“Биз буни дори эканлигини таъкидлаймиз. Бу 100% фойда беради” дейди олим Генри Жи.
Ҳозиргача синовлар фақат лаборатория шароитида ўтказилди, шунинг учун препаратни чиқаришга рухсат ҳали олинмаган.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ДХХ 600 минг доллар четга чиқиб кетишини тўхтатиб қолди
Ўзбекистонда саратонни 99 фоиз даволовчи дори яратилди
Наманган вилояти ИИБ ички ишлар органларига ишга танлов эълон қилди
Ўзбекистонда “тонировка” учун тўлов буткул бекор қилиниши мумкин
Гэтжи Хабибнинг асосий хатосини маълум қилди