Ҳарбийлар аҳолига ҳаводан ҳужум қилди

Ҳарбийлар аҳолига ҳаводан ҳужум қилди

Мьянмада ҳарбийлар Таиланд билан чегарадош ҳудудда жойлашган аҳолига ҳаводан ҳужум уюштирди. Ҳаводан ёғдирилган оғир артиллериядан қочган минглаб одамлар чегарани бузиб, Таиландга қочиб ўтган.

Кеча, 23 декабрь куни тунда ҳукумат ҳарбийлари Карен Миллий Иттифоқи (КМИ)нинг қуролланган сиёсий гуруҳ аъзолари жойлашган Лай Кай Кав қишлоғига қарата ҳаводан 2 та оғир артиллерия ташлаган. Ҳукуматдан мустақилликни талаб қилиб келаётган КМИ расмийларига кўра, ҳужумлар 24 декабрь куни ҳам давом этган. 

Таиланд Ташқи ишлар вазирлигининг расмий маълумотига кўра, ўтган ҳафта Мьянма ҳарбийлари ва КМИ ўртасида қайта аланга олган тўқнашувлар ортидан 4 200 дан ортиқ киши Таиландга қочиб ўтган. Фуқаролик жамияти гуруҳлари эса қочоқлар сони 10 000 дан ортиқ эканлигини билдирмоқда. 

Миллий Иттифоқ ва ҳукумат ўртасида ўзаро зиддият, жорий йилнинг февраль ойида, КМИ мамлакатда яна бир мустақилликни талаб қилиб ўз ҳукуматини сайлаган Аунг Сан Су Чжи гуруҳига ҳарбийлар ҳужумидан бошпана таклиф қилиши ортидан бошланган. 

Мьянмадаги мустақил ОАВга кўра, ҳукумат ҳарбийлари 30-60 кишини қўлга олган. Уларнинг орасида, Аунг Сан Су Чжи демоктария учун миллий лигасининг расмий аъзоси ҳам бор. 

Бундан сал аввал, Карен Миллий Иттифоқи БМТни ҳукуматга қарши мухолифат жойлашган Лай Кай Кав ҳудудини учиш тақиқланган зона деб эълон қилишга чақирган эди.

 

Гуманитар мулоқот марказининг Осиё бўйича директори Майкл Ватикиотис “Ал-Жазира”га берган интервьюсида Мьянма ҳукуматини мамлакатда мувозанатни қўлдан чиқарганликда ва мустақил гуруҳларнинг ҳужумларига қарши тура олмасликда айблаган. Ватикиотисга кўра, ушбу вазиятда Таиланд қочқинлар учун ёрдам каридори очиши ҳақида халқаро ҳамжамият босимлари остида қолмоқда. 

"Биз бу муаммо янада ёмонлашиши ва Таиланд бу одамларни ортга қайтариб юборишидан хавотирдамиз", дея қўшимча қилган у.

Унинг сўзларига кўра, Мьянмада йиллардан буён давом этиб келаётган ҳукумат ва мустақил гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар ортидан 1 300 дан ортиқ одам қурбон бўлган. 

Бундан ташқари, 2017 йил август ойида, Роҳинга этник гуруҳига нисбатан уюштирилган шафқатсизликлар ортидан 700 000 минг киши мамлакатни ташлаб қочишга мажбур бўлган. Расмий маълумотларга кўра, миллиондан ортиқ аҳоли Бангладеш билан чегара ҳудудида қочоқ сифатида кун кечирмоқда.

Маълумот учун, Карен Миллий Иттифоқи (КМИ) 1949 йилда ҳукуматга қарши тузилган сиёсий ташкилордир. Улар Карен миллатига мансуб аҳолининг хавфсизлиги учун Карен Миллий озодлик армиясини ҳам тузган. 2012 йилда Мьянма ҳукумати ва КМИ ўртасида сулҳ имзоланган. Аммо, ҳали ҳам давом этиб келаётган ўзаро тўқнашувлар ҳужжат амалда кучга эга эмаслигини кўрсатмоқда.

×