Охирги 15 кун ичида икки миллиондан ортиқ украиналик Россиянинг давом этаётган ҳужумларидан қутулиш учун Европа давлатларига қочиб кетди. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин 2 миллион 316 минг киши аллақачон Венгрия, Польша, Словакия ва Руминияга кетган.
Еврокомиссия инқироз бошланганидан бир ҳафта ўтиб, мамлакатларни украиналикларни вақтинчалик ҳимоя қилишни таклиф қилди.
Айни дамда энг кўп украиналик қочқинлар Украина билан 500 километрлик чегарага эга Польшада.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, 24 февралдан 9 мартгача Европа Иттифоқи мамлакатларига 2 миллион 316 минг қочқин, жумладан, 214 минг 160 киши Венгрияга, 84 минг 671 киши Руминияга, 165 минг 199 киши Словакияга, 1 миллион 412 минг 503 киши Польшага кўчиб ўтган.
Бироқ, Польша барча қочқинларни рўйхатга ололмайди. Шу кунгача Польшада атиги 200 минг қочқин рўйхатга олинган.
Польша ҳукумати қочқинларга қарийб 60 евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатмоқда, уларнинг эҳтиёжлари учун жами 1,5 миллион евро ажратилган. Кейин қочқинлар Польша орқали Европанинг бошқа давлатларига бепул транспортда ўтади.
Еврокомиссия матбуот котиби Сиара Боттомлининг “Анадолу” ахборот агентлигига айтишича, визасиз режим туфайли украиналиклар Европа Иттифоқига бемалол саёҳат қилишлари мумкин.
“Европа Иттифоқи аъзо давлатлар қочқинлар оқимидан энг кўп жабр кўраётган ва қабул қилиш имконияти деярли тугаб қолган мамлакатларни қўллаб-қувватламоқчи эди. Комиссия мамлакатларнинг қочқинларни қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжлари ва саъй-ҳаракатларини, шу жумладан, уларнинг Европа Иттифоқидаги ҳаракатини мувофиқлаштириш учун Бирдамлик платформасини яратди”, дейди у.
Ушбу платформа орқали ўз фаолиятини мувофиқлаштирувчи Европа Иттифоқи давлатлари қочқинларни оилавий алоқалар ва тил билиш каби жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
Украина фуқаролари виза режимининг бекор қилиниши муносабати билан ЕИда 90 кун қолишлари мумкин, бу муддат вақтинчалик ҳимоя таъминланиши туфайли 1 йилга узайтирилди.
Тасодифий хабарлар
Россияга мева ва савзавотларни олиб кириш қоидалари кучайтирилди
Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ локдаунда
"Humo" xokkey klubi o'zining yangi logotipini taqdim etdi
Қамчиқ довонидаги ЙТҲда Фуқаронинг хаёти сақлаб қолинди
Наманганда қум тўкишга келган «ЗИЛ» хонадон эгасининг 2 ёшли фарзандини босиб кетди (Видео)