Ўзбекистонда 6 ва ундан кўп киши истиқомат қилувчи хонадонлар сони кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари асосида Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Унга кўра, 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида уй хўжаликлари аъзоларининг сони бўйича:
- бир кишилик — 2,6 фоиз;
- икки кишилик — 6,3 фоиз;
- уч кишилик — 10,8 фоиз;
- тўрт кишилик — 18,6 фоиз;
- беш кишилик — 23,4 фоиз;
- олти ва ундан кўп кишилик — 38,3 фоизни ташкил қилди.
Аввалроқ қўмита Ўзбекистонда 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра жами 8 871 412 та оила мавжудлигини ҳамда қайси вилоятдаги оилалар энг серфарзанд эканлигини маълум қилганди.
Тасодифий хабарлар
Андижонда инспекторни пичоқлаб ўлдирган шахс ушланди (видео)
Ғарб энди Украина Қуролли Кучларининг йўқотишларини яшира олмайди
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги айтилди
Зеленский G20 саммитига бориши шартини айтди
Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги муддатидан олдин якунланди (видео)