Буюк Британиянинг телекоммуникация хизматлари провайдерларини солиштиришга ихтисослашган Cable.co.uk нашри ҳисоботига кўра, Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда 166-ўринни банд қилди.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 5 гигабайтлик файл ўртача 6,64 Мбит/с тезликда юклаб олинади. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат 224 давлат орасида 166-ўринда туради дегани. Шунингдек, мамлакатда 1 Гб мобил интернетнинг ўртача нархи 4,65 долларни ташкил қилади.
Рейтингнинг юқори поғонасида Ғарбий Европа давлатлари жой олган. Унга кўра, Жерси (Британия тожини тан олган орол-давлат) 1-ўрин (274,27 Мбит/с), Лихтенштейн 2-ўрин (211,26 Мбит/с), Исландия 3-ўрин (191,83 Мбит/с), Андорра 4-ўрин (164,66 Мбит/с) ва Гибралтар 5-ўрин (151,34 Мбит/с) энг юқори тезликдаги интернетга эга давлатлар деб топилган.
Рейтингнинг қуйи ўринларида эса Туркманистон (0,50 Мбит/с, 224-ўрин), Яман (0,68 Мбит/с, 223-ўрин), Эфиопия (1,20 Мбит/с, 222-ўрин), Гвинея-Бисау (1,24 Мбит/с, 221-ўрин) ва Экваториал Гвинея (1,30 Мбит/с, 220-ўрин) мамлакатлари жойлашган. уйи поғонадига давлатларнинг учтаси Саҳрои Кабирда, бири Яқин Шарқда ва биттаси МДҲда жойлашган.
Шунингдек, МДҲ мамлакатларида ўртача интернет тезлиги 12,87 Мбит/сни ташкил қилади. Хусусан, рейтингда Россия (35,73 Мбит/с, 66-ўрин), Украина (25,26 Мбит/с, 77-ўрин) ва Беларусь (19,86 Мбит/с, 92-ўрин) ларни қайд этган.
Собиқ Иттифоқ давлатларидан Арманистон 101-ўрин (18,05 Мбит/с), Грузия 112-ўрин 13,83Мбит/с), Қирғизистон 155-ўрин (7,44Мбит/с), Ўзбекистон 166-ўрин (6,64 Мбит/с), Озарбайжон 167-ўрин (6,63Мбит/с), Қозоғистон 173-ўрин (5,83Мбит/с), Тожикистон 211-ўрин (1,82Мбит/с), Туркманистон 224-ўринни (0,50Мбит/с) эгаллади.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 23 миллионни ташкил қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бухорода бир йўла 32 нафар бемор тўлиқ соғайди
Наманганда пул ишлаб топиш ўрнига уларни босма қилишга ўринган шахслар қўлга олинди
Istanbulda soxta 271 million 150 ming dollar topildi
Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди
Javad Zarif: "Saudiya Arabistoni tayyor bo‘lsa, Eron muzokaralar o‘tkazishga shay"