21 январь куни АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахсларни депортация қилиш мақсадида ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан яна бир чартер рейси амалга оширилди. Ушбу рейсда 44 нафар Ўзбекистон фуқаролари ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, чартер рейс АҚШнинг тегишли ҳукумат идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши орқали Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга хавфсиз ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланган.
“Мазкур тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим намунасидир. Юртимиз фуқароларининг ўзга давлатларда хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни Ватанига қайтариш борасидаги ҳамкорлик давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
ОАВ: АҚШ Украинага Abrams танкларини жўнатишни маъқуллади
Мальдивга асал ойига борган сайёҳнинг оёғини акула узиб олди
Криминал авторитет “Ёввойи Арман” 24 кишини ўғирлашда айбланмоқда
Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди
Шавкат Мирзиёев: Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда