Ишқий муносабат сабаб Малибу автомашинаси ёқиб юборилди

Ишқий муносабат сабаб Малибу автомашинаси ёқиб юборилди

"Namanganliklar.uz" телеграм каналида “Юксалиш, Птица фабрикадаги тунда соат 03:35 атрофларида ёниб кетгани айтилаётган машина русуми Малибу 2 бўлиб, айтишларича, машинани қасддан бир йигит ойнасини синдириб, ичини ёқиб юборган" изоҳи билан тарқалган мурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти

2021 йил 13 ноябр куни соат 4:00ларда Наманган вилояти ИИБ 102-хизматига келиб тушган хабарга кўра, Наманган шахар Давлатобод туманида яшовчи 1989 йилда туғилган аёлга тегишли «Малибу-2» русумли автомашинасини яшаш уйи олдига қўйган вақтида соат 04:00лар чамасида автомашинасидан ёнғин чиқиб зарарланган.

Мазкур холат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида аёл билан 2021 йил март ойларидан буён ишқий муносабатда бўлиб келган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро билан ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар сабабли фуқаро маст холатда 2021 йил 13 ноябр куни соат 03:00ларда ўзи билан 10 литр хажимдаги елим идишда бензин олиб келиб, аёлга тегишли «Малибу-2» русумли автомашинасини хайдовчи томон ойнасини тош билан синдириб қўлида бўлган елим идишдаги бензинни автомашина салонини ичига сепиб ёнида бўлган гугурт билан ўт ёқиб юбрганлиги аниқланган.

Хозирда мазкур холат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Мазкур холат юзасидан Наманган вилояти ФВБ ҳам ўз муносабатини билдирган.

Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати "Namanganliklar.uz"га хабар берди.

×